Жорий йилнинг 22-октябр – 7-ноябр кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳар икки йилда бир маротаба ташкил этиладиган мусобақага Ўзбекистон терма жамоаси хам тайёргарлик кўришмоқда. Эътиборлиси, терма жамоамизнинг бу таркибига Рио олимпиадаси вице чемпиони, 2017-йил Германияда ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳрам Ғиёсов ва Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам киритилган.

Шунингдек, терма жамоанинг асосий таркибидан Нодиржон Мирзаҳмедов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Халоков, Мужибулло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жафаров, Одилжон Аслонов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Мадиёр Саидраҳимов, Лазизбек Муллажонов жой олган.

Боксчилар бош мураббий Марат Қурбонов раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019-йилда ташкил этилган сўнгги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди.