Саудия Арабистони инвестиция фонди томонидан сотиб олинган “Ньюкасл” январда трансферларга яхшигина пул сарфлаши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, “Ньюкасл” трансферларга 223 млн евро сарфлаши мумкин. Харажат шунча миқдордан ошиб кетмаса клуб молиявий фейр-плей қоидалари доирасида иш қилган бўлади.

Шунингдек, ёзда “Ньюкасл” ишчиларининг маоши 12 млн фунтга қадар қисқарган. Бу ҳам трансфер бозорида эркин ҳаракат қилишга имкон беради.