“ПСЖ” ҳужумчиси Неймар 2022 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин Бразилия терма жамоасидаги фаолиятини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда 29 ёшли футболчи DAZN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Ўйлайманки, бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлади. Футболни давом эттиришга кучим ва руҳим етадими, билмайман. Шу боис, Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш учун бор кучимни ишга соламан. Шунда мен болаликдаги энг катта орзуйимни амалга ошираман “, – деди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, форвард Бразилия терма жамоаси сафида 113та ўйин ўтказди ва 69та гол урди. Терма жамоа таркибида у 2016 йилги Олимпия чемпиони бўлди, Конфедерациялар кубогини ютди (2013) ва Америка кубоги финалига чиқди (2021). Ҳужумчининг “ПСЖ” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача амал қилади