Ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган Кармана туманида содир бўлган ҳолатнинг фотосуратли лавҳаси юзасидан расмий баёнот берилди.

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Навоий вилояти Кармана тумани марказий касалхонаси қабул бўлимида туманнинг Тюлпан БУШ, «Гулзор» кўчаси 27-дала ховлида яшовчи фуқаро Худойбердиев Фаррух Пармон ўғли тан жарохати олиб касалхонанинг «Шошилинч» бўлимига ётқизилади.

Маълум бўлишича, фуқаро Худойбердиев Фаррух Пармон ўғлининг олган тан жарохати юзасидан Кармана туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан фуқаро Худойбердиев Фаррух Пармон ўғли ўзининг кўрсатмасида унинг ўртоғи «Анвар» исмли бола билан бирга Кармана тумани марказидан иш олиб у ерда қурилиш ишларини қилиб келаётганлигини, 2021 йил 8 октябр куни улар ишга боришмаган ва у яшаш уйида бўлган вақтида «Анвар» келиб унга ароқга пул сўраган ва бермаганлиги учун уриб тан жароҳати етказганлиги айтилган.

Мазкур ҳолат Кармана туман ИИБ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Шунингдек текширув натижалари якунига кўра қўшимча ахборот берилиши таъминланади.