Экологик партиядан президентликка номзоди тасдиқланган Нарзулло Обломуродов қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашиб, ўз сайловолди дастури билан иштирокчиларни батафсил таништирди.

Жумладан, Оролбўйи минтақасининг экологик муаммолари масаласига атрофлича тўхталиб ўтди.

Орол денгизининг қуриши оқибатида пайдо бўлган 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонни эгаллаган “Оролқум” саҳроси Оролбўйи ҳудуди ва бутун Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиё ҳудудини атмосферасига ўта қаттиқ таъсир кўрсатаётгани барчамизга маълум.

Маълумотларга кўра, “Оролқум”дан зарарли кимёвий унсурлар, туз ва тупроқ заррачаларидан иборат чанг ҳавога кўтарилиб, шамол билан бутун дунёга тарқалмоқда.

Охирги йилларда Оролбўйи минтақасида илк бор пайдо бўлган “туз ёмғирлар” айнан шу муаммонинг ўта долзарблигини яна бир бор кўрсатди.

Инсоният ҳаёти учун энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш стратегик мақсадимиз бўлиб қолади,”— деди Нарзулло Обломуродов