Жорий йил Наманган вилояти ҳудудларида 14.8 миллиард сўм – 206 километрлик йўл қурилиши ишлари  – 137 км шағаллаш ва 69 км асфальтлаш  белгиланган. Бу ишлар 80 фоизга бажарилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

– Ҳозирда 60дан ортиқ йўл қурилиш машина-механизм, 150 нафар ишчилар меҳнат қилмоқда,  – дейди Поп тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори Жаҳонгир Ғопиров.

Поп тумани Наманган вилоятнинг қарийб тенг ярмини ташкил этади. Туман марказидан 100 – 150 км узоқликдаги аҳоли манзилгоҳлари бор.

Қўштепа қишлоғи нафақат Попнинг, балки Наманган вилоятининг энг чеккасидир. У ерда ички йўллар таъмирланмоқда.

Обод қишлоқ дастури доирасида Қўштепада 3.7,  Яккатутда 4.2 км  йўл асфальтланади. Ҳар иккала маҳаллада мос равишда 12.4 км ва 14 км тупроқ йўл шағалланади.