Бугун, 11 октябрь куни биткоиннинг қиймати 12 майдан бери биринчи марта 57 минг доллардан ошди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Савдо ҳажми бўйича энг йирик криптовалюта биржаси бўлган Binance биржасида, Тошкент  вақти билан соат 12:52 ҳолатига кўра, биткоин 2,1 фоизга қимматлашди – 56,78 минг долларга етди.

Бир неча дақиқа олдин, нарх деярли 57,05 минг долларни ташкил этди, охирги марта Bitcoin 12 майда шу нархда сотилган эди.

20 дан ортиқ биржаларнинг ўртача нархини ҳисоблайдиган CoinMarketCap портали маълумотларига кўра, биткоин 2,14 фоизга ошиб, 56,8 минг долларга етди.

Ой бошидан буён биткоин деярли 30 фоизга, 43,82 минг доллардан қимматлашди. Криптовалюта сентябрь ойи 7 фоизга пасайишидан кейин яна ўсди, бу эса июль ва август ойларида кетма -кет икки ойлик ўсишдан сўнг – жами деярли 35 фоизни ташкил этди.