АҚШ Хитой билан зиддият бўлган тақдирда Тайван томонида жанг қилмайди, деди АҚШ армиясининг истеъфодаги подполковниги Дэниел Дэвис Business Insider’га берган интервьюсида.

Биз учун Пекинни ушлаб туришнинг энг яхши усули – Тайпейни ўз мудофаасига сармоя киритишга ва қурол сотиб олишга ундаш”, – деб ёзади у.

Подполковник бу масалада ўта очиқ бўлишга чақирди. Агарда Хитой оролни ўз ҳудудига қўшиб олмоқчи бўлса, АҚШ ҳеч ким ғалаба қозонмайдиган урушга қўшилмаслиги керак, деди офицер.

Унинг сўзларига кўра, агар давлатлар можарога иттифоқчи томони билан аралашса, бу жуда катта оқибатларга олиб келади: мамлакатни йўқотишдан қутқариш учун ўнлаб йиллар керак бўлади.

Энг ёмон ҳолатда, вазият назоратдан чиқиб кетиши ва буюк давлатлар ўртасида ядровий уруш бўлиш эҳтимоли борлигини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Тайван – Хитой Халқ Республикасининг шарқида қисман тан олинган давлат. Бу 1945-1950 йиллардаги фуқаролар урушида Чианг Кай-сининг бошчилигидаги гоминданг кучлари Коммунистик партия томонидан мағлубиятга учраб, оролга кўчиб ўтгандан кейин пайдо бўлди.

Пекин уни Хитой ҳудудининг ажралмас қисми деб билади ва Тайпей ҳукуматини тан олмайди.