2021 йил 9 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 178259 (+425) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 16 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Бухоро вилоятида, 9 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 14 нафари Наманган вилоятида, 37 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 27 нафари Фарғона вилоятида, 12 нафари Хоразм вилоятида, 96 нафари Тошкент вилоятида, 169 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Бухоро вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 7 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Навоий вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Самарқанд вилоятида 33 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 26 нафар, Хоразм вилоятида 15 нафар, Тошкент вилоятида 102 нафар, Тошкент шаҳрида 222 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 173641 (+475) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1269 нафарни ташкил қилди.

2021 йил 9 октябрь куни 18 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 27455 нафарга етди. Кеча уларнинг 60 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 25894 нафарни ташкил қилмоқда.