Ўзбекистон янги йил байрамларини нишонлаш учун энг жозибали жойлар бешлигига киритилди. Бу ҳақида Польшанинг Gazeta.pl нашри рейтингига таяниб, “Спутник” хабар бермоқда. Ўзбекистон Швеция ва Aвстриядан кейин учинчи ўринни эгаллаган.

Нашр Ўзбекистон Шарқнинг машҳур дурдонаси ва Осиёдаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири эканлигини қайд этган.

Ўқувчиларга қадимий Бухоро, Хива ва Самарқанд бўйлаб жуда бой ва ўзига хос йўналиш таклиф қилинган.

Янги йил кечасида Регистон майдонига бориш тарихга қўшилиш ва кишини Шаҳризода эртакларида тилда олинган романтик муҳитдаги каби ҳис этиш имконини беради”, – дейилган мақолада.

Сайёҳларга Тошкентга ҳам ташриф буюриш тавсия қилинган. Нашр пойтахтда ўз миллий хусусиятларини сақлаб қолган Марказий Осиёдаги энг катта бозор – Чорсу жойлашганига эътибор қаратган. Яна бир диққатга сазовор жой сифатида замонавий Мустақиллик майдони кўрсатилган.