Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари соғлиқни сақлаш соҳасида грант ёрдами тўғрисидаги битимни имзолади. унга кўра Туркия томони Ўзбекистонга 200 минг дозада Covid-19 вакцинасини, шунингдек, 20 минг қути “Фавипиравир” дори-дармонларини юборади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистон номидан битимни мамлакатнинг Туркиядаги элчиси Алишер Агзамхўжаев, Туркия номидан – соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Халил Элдемир имзолашди.

Вакциналар ва дориларнинг бу партияси дўстлик ва хайрихоҳлик белгиси сифатида Туркия томонидан Ўзбекистонга юборилади.

Туркиядан Ўзбекистонга айнан қайси турдаги вакцина юборилиши ҳақида маълумот берилмаган.