Бугун, 10 октябрь куни Татаристоннинг Мензелинск шаҳри ҳудудида маҳаллий учиш клубига тегишли енгил двигателли L-410 самолёти қулаб тушди.

“Интерфакс”нинг Татаристон фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб  хабар беришича, самолёт бортида 23 киши бўлган, ва қолдиқлар остидан етти киши қутқарилган. Қолган 16 киши, шу жумладан иккала учувчи ҳам ҳалок бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, парвозга кўтарилган самолёт двигателига қуш кириб кетганлиги туфайли двигателлар ишдан чиққан. Бошқа манбаларда айтилишича, сабаб сифатида самолётга ортиқча юк ортилиши дейилмоқда.

ТАСС манбасининг хабар беришича, самолёт аэродромдан кўтарилганидан сўнг дарҳол ерга корпус қисми билан қулаб тушган.

Ушбу самолёт бортида Бошқирдистон Конгресс бюросининг собиқ директори Павел Музиченко бўлган ва у ўлими олдидан Facebook’даги саҳифасида Санкт-Петербургга учишнинг ягона камчилиги ҳақида пост қолдирган.

ФОТО: MASH
Парашют спортидаги кўникмаларни ошириш учун менга нима етишмайди? Қардош Татаристонга 250 км юрмаслик учун, аэротрубалар ва баланд борт керак”, – деб ёзиб қолдирган Музиченко.

Маълумот ўрнида, Павелнинг энг ёқтирган хоббиси парашютчилик бўлган ва ишдан кетгандан кейин ҳам бу хоббисини  ташламади.

Музиченко ивент-индустрияда ишлаган ва кўнгил очар тадбирлар ва кўргазмалар ташкил қилган. 2020 йил уни Бошқирдистон Конгресс бюросига раҳбарликка таклиф қилинди, 2015 йилда бу компания Уфада ШҲТ ва БРИCС тадбирларини ўтказган.