Россиялик телебошловчи Ксения Собчак Сочида автоҳалокатга учраганини тасдиқлади ва воқеа натижасида мия чайқалиши ва кўплаб тан жароҳатлари олганини айтди.

Россия Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 9 октябрь куни Сочидаги Адлер ва Красная Поляна ўртасидаги автомагистралда ЙТҲ содир бўлган: Mercedes Мерседес қарама-қарши йўлга чиқиб, Volkswagen билан тўқнашди ва у инерция билан микроавтобус билан тўқнашувга учради.

ОАВнинг маълум қилишича, ЙТҲ натижасида икки киши вафот этган, Собчак эса йўловчи сифатида енгил машиналардан бирида бўлган.

Ҳозир уйдаман, менда мия чайқалиши ва кўплаб жароҳатлар бор”, – деб ёзди телебошловчи ўзининг Telegram-каналида.

Телебошловчи одамларнинг ўлимидан даҳшатга тушгани уларнинг қариндошлари билан боғланашини ва барча саёҳатларни бекор қилганини айтди.

Ксения ушбу бахтсиз ҳодисада ўз машинасида бўлмаганини ва у билан бегона ҳайдовчи бўлганини таъкидлади.

“Йўлда мен иш бўйича Zoom иловасида суҳбатлашиб кетаётган эдим ва бунинг видео тасвири ҳам бор. Машинада тез юриш ҳайдовчининг  шахсий шахсий қарори эди, рост”, – деди у.

Собчакнинг айтишича, воқеадан кейин унда бош мия чайқалиши кузатилган ва у ҳушуни йўқотган.

“Менинг жамоам Сочидаги касалхонага ётишни таклиф қилишди. Лекин мен ўғлим олдига, уйимга боришни хоҳладим, шунинг учун мен учиб кетдим”, – деди Собчак.