Москва АҚШ ва Ғарбнинг ҳарбий инфратузилмасини Афғонистондан Марказий Осиё давлатларига ўтказилишига қатъий равишда қарши. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россияда бўлиб ўтган Европа бизнес уюшмаси (АЕБ) вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, дея хабар бермоқда “Спутник”.

Биз доимо ғарблик ҳамкасбларимизга эслатамиз – биз Афғонистондан ҳарбий инфратузилмани ёки америкаликлар айтганидек, агар керак бўлса, уфқ ортидан Афғонистонга зарба бериш имкониятига эга бўлиш учун Марказий Осиё республикаларида янги ҳарбий инфратузилмани жойлаштирилишига қаршимиз”, – дейди РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Унинг сўзларига кўра, бундай “хизмат” кўрсатадиган мамлакатлар дарҳол террорчилар учун нишонга айланади.