Марказий сайлов комиссияси октябрдаги президент сайлови Харажатлар сметасини — 300 млрд сўм этиб тасдиқлаган.

Унга кўра, сиёсий партиялар кўрсатган номзодларнинг ташвиқот ва тарғиботи учун 15 млрд 486 млн сўм, ҳар бир номзодга эса — 3 млрд 97 млн сўмдан ажратилган.

Сайлов жараёнида коронавирусга қарши кураш учун 11,5 млрд сўм сарфлаш режалаштирилган.

Сайлов учун ажратилган маблағларнинг аниқ ва манзилли сарфланиши назорат қилиб борилади ва сайлов якунида иқтисод қилинган маблағлар давлат бюджетига қайтарилади.

Таъкидлаш жоиз, сайлов комиссияси ҳозирга қадар ОАВлар билан сайловни ёритиш учун меморандум имзолади.