“Навоийазот” АЖ Зарафшон дарёсида балиқлар нобуд бўлишида корхонага қўйилаётган айбловлар юзасидан маълумот берди.

Навоийазот” АЖ қарийб 60 йилдирки, ишлаб чиқариш жараёнлари билан бирга экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масалалари билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган корхонадир. Шу сабабдан мақолада кўрсатилган айбловларга уз муносабатимизни билдирамиз.

Корхонага қарашли 267-қудуқ таркибида ишлаб чикариш майдонларидан ёмғир оқава сувларидан иборат, асосан совутувчи сув айланиш тизими ва иситиш қозонларида технологик режимга асосан ва экологик талабларга жавоб берадиган ташланма сувлардан лаборатория тахлиллари олиниб кейинчалик Зарафшон дарёсига юборилади.

Корхона санитар лабораторияси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мунтазам равишда оқава сувлардан таҳлил намуналари олинади ва мутахассислар томонидан назорат қилинади.

“Навоийазот” АЖда уч йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилганлиги эвазига экологик жиҳатдан хавфи юқори бўлган аммиак, азот кислотаси 1-2 навбат ишлаб чиқариши, органик синтез ишлаб чиқаришининг бир неча цехлари (ацетилен, нитрил акрил кислотаси) иш фаолияти тўхтатилган ва ифлослантирувчи моддаларни атмосфера, сув ҳавзаларига тушиши камайишига эришилган.

Сўнгги даврда оқава сувларнинг сифатининг динамикаси ўзгаришларсиз. “Навоийазот” АЖ жойлашган ҳудудда унинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш, хомашё ва энергия ресурсларини тежаш, атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг чиқишини камайтиришга кўмаклашувчи ташкилий-техникавий чора-тадбирлар доимий равишда ишлаб чиқилмоқда ва бажарилмоқда.

Зарафшон дарёси нафақат “Навоийазот” АЖ томонидан, балки вилоятнинг турли саноат ва бошқа ишлаб чиқариш комплексларидан, шу жумладан балиқчилик хўжаликларидан ҳосил бўлган барча оқава сувларини қабул қилувчи хавза ҳисобланади.

Ҳозирги пайтда “Навоийазот” АЖ мутахассислари вилоят экологик назорати мутахассислари билан биргаликда барча окава сувларнинг назорат таҳлиллари олиб борилмоқда, ҳамда жамият раҳбарияти томонидан жойида тегишли чоралар кўрилаяпти” – дейила компания раддиясида.