Ўзбекистон терма жамоаси кеча Малайзияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг икки жамоа бош мураббийлари баҳс ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Футболчиларни ушбу ғалаба билан табриклайман. Улар бу баҳсга ўртоқлик даражада бўлса ҳам профессионал ёндашиб жиддий қабул қилишди. Шу сабабли уларга миннатдорчилик билдираман.

Бугун биз жамоа сифатида яхши ўйин кўрсатдик. Янги қўшилган ўйинчиларни алоҳида ажратиб кўрсатмайман, чунки ҳаммаси яхши ўйин кўрсатишди.

Мухлисларимизга ўйин осондек ўтган туйилиши мумкин, лекин ўйин анча қийин бўлди. Сабаби жамоамиз 90 дақиқа давомида тажовузкор ўйнашга ҳаракат қилди.

Марказда жуда яхши ҳаракат қилдик. Деярли барча тўпларни эгаллаб, прессинг қилишга ҳаракат қилди, шу сабабли футболчилар учун жуда ҳам қийин ўйин бўлди.

Гол ўтказиб юборганимизга тўхталсам, у ерда ҳимоячиларнинг хатоси туфайли гол ўтказмади, аксинча жамоа хато қилди, шу сабабли дарвозамиз ишғол қилинди. Лекин мен ушбу ўйинда қониқдим”, – деди Сречко Катанец.

“Албатта, Ўзбекистон терма жамоаси биздан анча кучли эди. Чунки улар бир бирига топ оширишда ва прессингда кучли эканликларини кўрсатиб қўйишди. Бундай учрашувлар биз учун тажриба мактабини ўтаб беради”, – Танг Че Ҳо.

Эслатиб ўтамиз, 12-октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.