Бугун Миллатлар лигасининг учинчи ўрин учун баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбон Италия ҳамда Бельгия терма жамоалари кураш олиб борди. Ҳужумкор ўтган баҳсда Италия муҳим ғалабага эришди ва Миллатлар лигаси иккинчи мавсумида бронза медалга эга чиқишди.

Икки жамоа аввал Европа чемпионатида ҳам тўқнаш келишган эди. Ўша ўйинда ҳам итальянлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, ушу баҳс ҳам Бельгиянинг мағлубияти билан тугади.

Италия – Бельгия – 2:1

Голлар: Барелла, Берарди – Кателаре

Таркиблар:

Италия: Доннарумма, Бастони, Эмерсон, Ачерби, Ди Лоренцо, Локателли, Барелла (Кристанте, 70), Кьеза (Бернардески, 90), Пеллегрини (Жоржиньо, 71), Берарди (Инсинье, 90), Распадори (Кин, 65).

Бельгия: Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Денайер, Кастань, Салемакерс (де Кетеларе, 59), Витцель, Карраско (Троссард, 87), Тилеманс (де Брюйне, 59), Ванакен, Батшуайи.

Огоҳлантиришлар: Вертонген (14), Ди Лоренцо (30), Витцель (56), Алдервейрелд (63), Эмерсон (82).

Эслатиб ўтамиз, бугун тунда Миллатлар лигаси кубоги учун Франция ҳамда Испания терма жамоалари кураш олиб боришади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 23:45да старт олади.