7-октабр куни Чилонзор туманида олиб борилган профилактик тадбирлар давомида Тошкент шаҳар ИИББ жиноят қидирув хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти вакиллари билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан боғлиқ фактларни аниқлашди.

21 ёшли Сардор Х. 56та “Регапен” таблеткаларини 1.120.000 сўмга сотаётганида қўлга олинди. Дорихона текширилганда ашёвий далиллар сифатида 35та таблетка “Регапен”, 4та таблетка “Селофен” ва 1 флакон “Тропикамид” олиб қўйилди. Шунингдек текширув ўтказиш мақсадида ушбу дорихонада ишловчи 23 ёшли Қодирбек Й. ва 26 ёшли Тўлқинжон Н.лар қўлга олиндилар.

Мазкур факт асосида тўпланган ҳужжатлар Чилонзор тумани ИИО ФМБга қонуний чора кўрилиши учун йўналтирилди.

8-октабр куни Сергели туманида олиб борилган тадбирлар давомида дорихона ишчиси 27 ёшли Жасурбек О. кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётганида қўлга олинди. Дорихонада 63та таблетка “Зардекс” топилиб, олиб қўйилди. Шунингдек текширув ўтказиш мақсадида дорихона ишчиси 26 ёшли Хомитилла Н. қўлга олинди.

Мазкур факт асосида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун Сергели тумани ИИО ФМБга йўналтирилди.