Гидрометрология маркази, Ўзбекистон бўйича қандай об-ҳаво бўлишини таҳмин қилди.

Маълум бўлишича, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Айрим ҳудудларга туман тушиши ва шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқ бўлади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8° илиқ бўлади.