Журналист Нурбек Алимов Армия тизими ҳақида гапирар экан, бир ойлик хизматни мутлоқ текин қилиш ёки умуман йўқотиш кераклигини айтиб ўтди. Шунингдек, мазкур тизимдаги коррупцион ҳолатлар ҳам қуйида келтириб ўтилган.

Армияга бориш тизимини қачон ислоҳ қиламиз?

Конституциядан мажбурий харбий хизмат деган нарсани чиқариб ташлаб, “ватан чақирганда келиш” деган нарсага ўхшаш бирнарса киритиш керак. Конституциядаги шу модда просто безак холос.

Армия давно де факто мажбуриймас. Армияга кетиш эса коррупцияхона.

Каримов армияни пресстижини шу даражада кўтариб кетганки унда ҳизмат қилишни истовчилар сони керакли контингент сонидан кўп. Ўша конституциядаги модда муқобил хизмат орқали бир ой ёнингдан соққа тўлаб хизмат қилишни легаллаштириб берган. Бу жуда ғалати нарса.

Шу бир ойлик хизматни ҳам йўқотиш керак ёки текин қилиш керак. Биз, катта ҳисобда Иккинчи жаҳон уруши давридан бери бирорта давлат билан уруш ҳолатида эмасмиз ва бўлмадик. Атрофимизда бўрилар йўқ. Толибонниям тилини топяпмиз.

Военкомат еса ёш йигитлар учун қўрқинчли туш, бир ойликка пул тўла, қамаласан деган военкомлар ҳам бўлган бир пайтлар. Уларда квота, план борми нима бало худди банкдан келган кредитор коллектор каби тақиб қилишади.

Ёки ростдан ҳам мажбурий қилиб ҳаммани харбий хизматга опкет ёки шу тизимни бекор қил ватан”, – дейди Алимов.