Ўзбекистон орқали Қозоғистон авиакомпаниясининг лайнерида БААга қочиб кетган Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғани миллионлар билан қочгани ҳақида яна бир факт пайдо бўлди. Бу ҳақда Ашраф Ғанининг собиқ тан соқчиси Пироз Шарифи Daily Mail’га маълум қилди.

Пиразнинг маълум қилишича, унинг қўлида Ашраф Ғани Афғонистон марказий банки ходими қўлидан миллион балки миллиард доллар маблағларни олаётган видео тасвирлар мавжуд.

Шарифи ҳозирда Афғонистонда толиблардан яшириниб юрибди, у ушбу видео тасвирларни хавфсиз жойга боргандан сўнг тақдим қилишини айтган. Афғонистоннинг янги ҳукумати Пироз Шарифи учун 1 миллион афгани (11 миллион доллар) мукофот пули эълон қилган.

Шарифи аввалроқ бирга ишлаган Британия парламенти аъзоси Жонни Мерсерга ёрдам беришни сўраб, хат юборган, аммо Мерсер унинг сўзларини инкор қилган.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида Толибон Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобулдаги аэропортдан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилинди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди.

Сентябрь ойининг бошида Афғонистон муваққат ҳукуматининг таркиби эълон қилинди, унга Муҳаммад Тослан биринчи ҳукмронлиги даврида ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган ва 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошчилик қилди.