Россия ва Хитой АҚШ томонидан Афғонистонда қолдирилган вертолётларни бўлакларга бўлиб, ўрганишни бошлаганлар, деди Американинг собиқ президенти Дональд Трамп Айоведа ўтган митингда.

Россия ва Хитойда бизнинг вертолётларимизнинг намуналари бор. Улар аллақачон “Апачи”ни ўрганишни бошлаб юборишган ва тез орада энг кучли қурол яратишади”, – деб тахмин қилди Трамп.

Собиқ президентинг айтишича, америкалик ҳарбийлар Афғонистонни тарк этган эски вертолётларни ишдан чиқаришган, аммо янгиларини эмас.

“Энди улар душманимиз қўлида”, – деди у.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобулдаги аэропортдан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилинди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди.

Сентябрь ойининг бошида Афғонистон муваққат ҳукуматининг таркиби эълон қилинди, унга Муҳаммад Тослан биринчи ҳукмронлиги даврида ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган ва 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошчилик қилди.