“Қиш-2021” жадвалига ўтиш муносабати билан Самарқанд, Урганч ва Фарғонадан Истанбулга учиш кунлари ва вақти ўзгаради. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “Uzbekistan Airways” АЖ 2021 йил ноябридан 2022 йил мартига қадар Самарқанд-Истанбул-Самарқанд, Урганч-Истанбул-Урганч ҳамда Фарғона-Истанбул-Фарғона йўналишларига қатнов кунлари ва вақтида ўзгариш қилган.

Янги жадвалга кўра, Самарқанд-Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар душанба, чоршанба ва жума кунлари (ҳафтасига уч маротаба), Урганч – Истанбул – Урганч йўналишлари бўйича сешанба кунлари (ҳафтасига бир маротаба) ва Фарғона – Истанбул – Фарғона йўналишлари бўйича чоршанба ва шанба кунлари (ҳафтасига икки маротаба) амалга оширилади.

Самарқанд-Истанбул-Самарқанд

  • Самарқанддан учиш: 08:40 (Тошкент вақти билан);
  • Истанбулга келиш: 11:40 (Истанбул вақти билан);
  • Истанбулдан кетиш: 13:10 (Истанбул вақти билан);
  • Самарқандга келиш: 19:25 (Тошкент вақти билан).

Самарқанд-Истанбул йўналишидаги авиачипта нархи 2 миллион 899 минг сўмдан, Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича эса, 4 миллион 215 минг сўмдан бошланади.

Урганч-Истанбул-Урганч

  • Урганч шаҳридан жўнаб кетиш: 09:30 (Тошкент вақти билан);
  • Истанбулга келиш: 11:50 (Истанбул вақти билан);
  • Истанбулдан кетиш: 13:20 (Истанбул вақти билан);
  • Урганч шаҳрига келиш: 19:05 (Тошкент вақти билан).

Урганч-Истанбул йўналишидаги авиачипта нархи 2 миллион 691 минг сўмдан, Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича эса, 4 миллион 18 минг сўмдан бошланади.

Фарғона-Истанбул-Фарғона

  • Фарғона шаҳридан жўнаб кетиш: 08:45 (Тошкент вақти билан);
  • Истанбулга келиш: 12:25 (Истанбул вақти билан);
  • Истанбулдан кетиш: 14:00 (Истанбул вақти билан);
  • Фарғонага келиш: 20:50 (Тошкент вақти билан).

Фарғона-Истанбул йўналишида авиачипта нархи 2 миллион 899 минг сўмдан, Фарғона – Истанбул – Фарғона йўналиши бўйича эса 4 миллион 215 минг сўмдан бошланади.

Авиачипталар нархи 06.10.2021 ҳолатига кўра амал қилади.