Республика бўйича 9 ой давомида табиий газдан жами 2 минг 535 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, мазкур ўғирлик натижасида 86 миллион 923 минг куб метр ёки 77 миллиард 877 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Таққослаб кўрилса, ушбу миқдордаги ҳажм ҳозирги кунда 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмолини ташкил этади. Текширувлар ўтказилган охирги тўрт кунда республика бўйича табиий газдан 67 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Ушбу даврдаги ўғирланган газ миқдори ҳисобланса, бир кун давомида 130 мингта хонадон истеъмоли учун етарли ҳажм ҳисобланади.