Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иорданияда йиғин ўтказаётганидан хабарингиз бор. Ушбу йиғин давомида Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси илк ўртоқлик учрашувини бугун Малайзияга қарши ўтказди.

Ўйиндан олдин Ўзбекистон терма жамоаси яққол фаворит ҳисобланар эди. Ушбу устунликни ўзбекистонлик футболчилар ўйинда ҳам кўрсатишди. Голларга бой бўлган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Малайзияни йирик 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон – Малайзия – 5:1

Голлар: Достонбек Ҳамдамов (дубль), Ҳусайин Норчаев, Иброҳимхалил Йўлдошев, Азизбек Омонов – Баҳтияр

Таркиблар:

Ўзбекистон: Валижон Раҳимов, Рустам Ашурматов (Достон Турсунов, 71), Ҳусниддин Алиқулов, Фарруҳ Сайфиев (Иброҳимҳалил Йўлдошев, 60) , Дилшод Саитов, Отабек Шукуров (Акмал Мозговой, 60), Азиз Ғаниев, Жалолиддин Машарипов, Достон Ҳамдамов (Шаҳбоз Умаров, 71), Ҳусайн Норчаев ( Азиз Омонов, 80) Элдор Шомуродов (Игор Сергеев 60)

Малайзия: Хаирул Фаҳми, Ризал Газали, Аидил Зафуан, Ирфан Закария, Ариф Фадзилаҳ, Акрам Маҳинан, Кенни Паллраж, Фаисал Ҳалим, Бадрол Баҳтиар, Ҳакими Абдуллаҳ (Сияфиқ Аҳмад, 37) Луқман Ҳаким

Эслатиб ўтамиз, 12-октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси яна бир ўртоқлик учрашувида мезбон Иордания терма жамоасига қаши майдонга чиқади.