Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги масжидда содир этилган теракт бўйича баёнот берди.

“Ўзбекистон шу йилнинг 8-октябрида Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида жума намози пайтида кўплаб қурбонларни келтириб чиқарган террорчилик ҳаракатини кескин қоралайди.

Бундай зўравон ҳаракатлар Афғонистонда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ва миллий келишувни ўрнатишга тўсқинлик қилади.

Ўзбекистон ҳукумати ушбу ғайриинсоний ҳужумда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади”, – дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги шиа масжидидаги портлаш оқибатида жума куни содир бўлган портлаш оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлди, 143 киши жароҳатланди.