Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Чиноз туман инспекцияси давлат инспекторилари Чиноз туманида Чинмасжид МФЙ худудида манзарали дарахтларни кесилиши юзасидан тарқалган хабар асосида холислар иштирокида ушбу ишни ўрганиб чиқди.

Ўрганиш жараёнида Чиноз туман Чинмасжид МФЙ худудида хақиқатдан ҳам Сирдарё дарёсининг ўнг қирғоқ томонида мавжуд туранғил дарахтларидан 6 тупини электр симларига халақт берганлигини асос қилиб дарахтларни тепа ва ён шохларини кесиб ўсишдан тўхтамайдиган даражада зарар етказилганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан давлат инспекторилар томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 79-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қонунбузар фуқарога нисбатан ўсимлик оламига зарар етказганлиги учун устама тўлов сумммаси ҳисоб китоб қилиниб, ундиришга қаратилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

“Мораторий талаби афсуски айримларга ҳалиям етиб бормаяпти”, – деб ёзди Кушербаев.