Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 ва 17 октябрь кунлари соат 9:00дан 15:00гача пойтахтдаги йирик савдо мажмуалари ҳамда бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади.

Сайёр қабулларда фуқароларда:

давлат хизматлари кўрсатилади;

соҳага оид бепул ҳуқуқий  маслаҳатлар берилади;

сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилади.

Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзиллар: Олой бозори, Эко бозор, Чорсу бозори, Қўйлиқ бозори, Чилонзор буюм бозори (Ипподром).