Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси об-ҳаво ёмонлашгани, яъни, ёмғир сабаб йўллардаги ҳолат ўзгаргани сабабли ҳайдовчиларни ҳушёрликка чорлаб қуйидагиларни эслатиб ўтди.

Автомобил бошқариш давомида об-ҳаво шароитини инобатга олишни унутманг! Ҳурматли ҳайдовчилар!

Унутманг, ёмғир ёғаётганда йўлдаги шароит сезиларли даражада ёмонлашади. Об-ҳаво ўзгарганда кўникиб қолган тезлигингизни пасайтиринг. Ер ҳўл бўлганда тўхташ қийинроқ бўлиб, йўл-транспорт ҳодисаларига учраш эҳтимоли ошади”, – дейилади ИИББ хабарида.