Афғонистоннинг Хост вилоятида “Толибон” жангчилари янги терактга тайёрланаётган ИШИД террористик гуруҳи жангариларини қўлга олди. Бу ҳақда Al Jazeera вилоят губернатори Муҳаммад Наби Умарига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этиш лозим, бугун, 8 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги масжидида портлаш содир бўлди, ушбу портлаш натижасида 80 киши ҳалок бўлган ва 100 нафар одам жароҳатланган.

“Толибон” бош котиби Забиҳулла Мужоҳид ушбу воқеага ИШИДни алоқаси  борлигини маълум қилиб, тергов ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Бир неча кун авввал ИШИД “Толибон” жангчиларига пистирмадан ҳужум қилишган ва натижада 17 нафар толиб, 3 нафар ишидчилар ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остидаги Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилиш юз берди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди. 6 сентябрь куни “Толибон” Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшир жанглар билан ўз назоратига ўтганини эълон қилди.