Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар вақтинча ёпилмоқда. Бу ҳақида “UZBEKISTAN AIRPORTS” манбаси хабар берди.

Янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик ишлари муносабати билан парвозларни вақтинча тўхтатади.

Барча рейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари — Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади, у ердан йўловчилар учун Самарқандга ерусти трансфери ташкил этилади.