Қозоғистонлик олти нафар ҳайдовчи видеомурожаат қилиб, ўзбекистонлик тадбиркорнинг божхонадан қарздорлиги сабаб Ўзбекистондан чиқиб кетолмаётганини айтмоқда.

Қозоғистонлик юк машина ҳайдовчиларининг айтишича, улар Қашқадарё вилоятининг Нишон туманига 305 бош наслли қора мол олиб келган. Бироқ, бир ҳафтадан бери Тошкентда ушлаб турилибди.

Ҳайдовчилар тадбиркорнинг қарзи сабаб улар жавобгар бўлаётганини адолатсизлик дея баҳолашмоқда.

Мазкур масалага масъул бўлган ўзбекистонликлар муаммони ҳал этмаса, Ўзбекистондан чиқиб кетиш учун Қозоғистондан ёрдам сўрашга мажбур бўламиз”, — дейди юк машинаси ҳайдовчилари.