Россиянинг Санкт-Петербург вилоятида олти қаватли турар-жой биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Санкт-Петербургда Карповка дарёси бўйида жойлашган 30/15 уйининг 800 квадрат метр майдонида ёнғин юзага келган.

Ҳозирда юз киши эвакуация қилинди, қурбонлар ҳақида маълумот берилмади.