Таиланднинг Накхонратчасима шаҳрида ўтказилаётган волейбол бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистондан Олмалиқнинг АГМК жамоаси иштирок этмоқда. Кончилар ушбу мусобақада “V” гуруҳида иштирок этишмоқда.

АГМК биринчи турда мезбон жамоа “Диамонд фоод” клубидан 3:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Иккинчи турда эса Ўзбекистон вакиллари Флиппиннинг “Ребиско” клуби билан куч синашди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.