Навоий вилоятидан ўтган Зарафшон дарёсининг балиқлари оммавий равишда нобуд бўлди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар бермоқда.

Қўмитанинг маълум қилишича, аналитик лаборатория масъул ходимлари, Кармана тумани Экология инспекцияси давлат инспекторлари, вилоят Ветеринария лабораторияси ва “Навоийазот”нинг Санитар лабораторияси мутахассислари дарёнинг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олган.

 

Натижада азот аммоний 21 маротаба, азот нитрат 2,6 маротаба, азот нитрит 60 маротаба, хлоридлар 1,3 маротаба, мис ионлари 2,1 маротаба белгиланган меъёрлардан юқорилиги ҳамда дарёда ёппасига заҳарланиш юзага келганлиги аниқланди. Дастлабки ўрганиш-суриштирув ишлари давом этмоқда.