Наманганда 27 ёшли фуқаро Damas уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

2021 йил 6 октябрь куни соат 11:00ларда, Пунгон-Ғурумсарой-Поп йўлининг 25 км.да, Поп тумани Уйғур МФЙ ҳудудида, Поп туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Поп туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, велосипедчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.