Москвадаги хостелда ўзбек мигрантлари муҳожирлар ғалати шароитда заҳарланишди. Бир киши вафот этди, уч киши касалхонага ётқизилди.

Маълум бўлишича, заҳарланганини сезган мигрантлардан бири хостел эгасига қўнғироқ қилган ва ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтган.

Шундан сўнг, хостел эгаси зудлик билан хостелга етиб келган, аммо унга эшикни ҳеч ким очмаган, натижада у эшикни бузиб киришга муваффақ бўлган. Ичкарида у ўзбек мигрантларини ҳушсиз ҳолатда кўрган ва тез ёрдамни чақирган.

Тез ёрдам ходимлари уч нафар эркакка ёрдам беришга муваффақ бўлишди, аммо улардан бирини қутқаришни иложи бўлмади.

Ҳозирда, Ўзбекистон Республикаси дипломатик органлари ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси томонидан назоратга олинган.

Олинган сўнгги маълумотларга кўра, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган 3 нафар фуқаронинг аҳволи қониқарли. Ушбу ҳолатлар бўйича тергов тадбирлари расмий хулосаси олингач қўшимча маълумот берилади.