Куни кеча Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка кўрсатилган номзод Нарзулло Наимович Обломуродовнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Абдуғаффор Назаров Абдужаббарович иштирокида Косонсой туманида жойлашган Маданият марказининг фаоллар залида сайловчилар билан учрашув ўтказилди.

100 нафардан зиёд сайловчи иштирок этган ушбу учрашувда Экологик партиянинг Косонсой тумани Кенгаши раиси Қ.Абдулҳаев, туман Кенгаши депутати В.Алоҳанов ва масъуллар сўзга чиқишди.

Тадбирнинг асосий қисмида ишончли вакил маъруза қилди. Маъруза давомида мамлакатимизда ва жаҳонда юз бераётган экологик муаммолар ва уларнинг ечими тўғриси аълоҳида маълумот берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Экологик партиясининг Устави, мақсад-вазифалари ҳақида, қолаверса партиядан Президентликка кўрсатилган номзод Нарзулло Наимович Обломуродовнинг сайлов олди дастури ҳақида атрофлича маълумотлар ва тушунчалар бериб ўтилди.

Тадбир сўнгида учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.