Ўзбекистон парламентининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсмани Феруза Эшматова Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова билан учрашганини маълум қилди.

Мен шахсан аёллар колониясига бир неча бор бордим, шу жумладан кузатув давомида суҳбатлашдим”, – деди у.

Феруза Эшматованинг айтишича, Каримова сақланаётган колонияда такрорий мониторинг ўтказилишини таъкидлади.

Биз ушбу калонияда яна мониторинг ўтказамиз, чунки у ерда бўлганмиз. Мен у билан учрашдим ва унинг аҳволи яхши”, –  дейди Эшматова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Pandora ҳисоботи”да Гулнора Каримованинг кирдикорлари ошкор қилинган эди.