Фавқулодда вазиятлар вазирлиги об-ҳаво ҳароратининг пасайётгани муносабати билан “Қамчиқ” довонида ҳаракатланадиган ҳайдовчилар учун огоҳлантириш берди.

2021 йил 9-10 октябрь кунлари (бугун ва эртага) А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир – қор), вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Автойўлда яхвонлик юзага келиши мумкин.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан довон йўлида ҳаракатланаётган вақтда  барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади”, – дейилади вазирлик хабарида.