Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари навбатдаги узилишдан кейин қайта тикланди. Бу ҳақда компания ўзининг Twitter’даги расмий аккаунтида маълум қилди.

“Биз муаммони ҳал қилдик. Бу ҳафта сабр қилганингиз учун яна бир бор раҳмат”, – дейилади Facebook хабарида.

Аввалроқ машҳур ижтимоий тармоқлар – Instagram ва Facebook – ҳамда WhatsApp мессенжери яна ишдан чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Downdetector маълумот беришича, шикоятлар кеча Тошкент вақти билан соат 23:20 да кела бошлаган.