“Ньюкасл”

“Ньюкасл” клуби 1892 йилда иккита футбол клуби – “НЬюкасл Ист Энд” ва “НЬюкасл Вест Энд”нинг бирлашиши натижасида ташкил этилган.

“Ньюкасл Юнайтед”нинг уй стадиони – “Цент – Жеймс Парк” 1880 йилда очилган. У Англияда катталиги бўйича 7-ўринда турувчи стадиондир. Ушбу стадионга 52 мингдан зиёд томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.

Клубнинг ХХ асрдаги натижаси

Клуб ХХ асрда Англия Премьер лигасида тўрт маротаба чемпион бўлган ва икки бора вице-чемпионликни қўлга киритган.

“Ньюкасл Юнайтед” Англия кубогининг 6 карра ғолиби, ярмаркалар кубоги ва Интертото кубокларида ҳам ғолибликни қўлга киритган.

Клубнинг ХXI асрдаги натижаси

“Ньюкасл” Европа чемпионлар лигасида илк бор 2003/04 йилги мавсумда қатнашган. Аммо, ушбу иштирок муваффақиятли бўлмаган ва  гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган ҳолда Европа лигасига равона бўлган.

“Нюкасл” Европа лигасида жуда яхши иштирок этган ва фалангача етиб борган. Клуб финалда “Марсель” жамоасидан 2:0 ҳисобида мағлубиятга учраган ва Европа лигасининг кумуш медалига эга чиққан.

“Ньюкасл” ҳозирда Англия Премьер лигасида ҳаракат қилмоқда. “Оқ-қоралар” ҳозирда 7-турдан сўнг 3 очко билан 19-ўринни эгаллаб туришибди.

Клубнинг янги инвесторлар қўлига ўтиши

Фото – Муҳаммад бин Салмон

Ушбу йилининг ёз фаслида “Ньюкасл”ни саудиялик инвесторлар сотиб олишга ҳаракат қилишган эди, аммо АПЛдаги маълум бир чекловларга кўра улар клубни сотиб олишмаган эди. Лекин 2021 йилнинг охирига келиб АПЛ регламентига баъзи бир ўзгартиришлар киритилди ва Саудия Арабистонининг шайхлари ушбу клубнининг 80 фоиз акцияларини сотиб олишга эришди.

Фото – Майк Эшли

“Ньюкасл Юнайтед”нинг собиқ раҳбари  Майк Эшлига бўлиб у ўзининг жамоасини 300 миллин фунтга Муҳаммад ибн Салмон бошчилигидаги “Public Investment Fund” компаниясига сотиб юборди.

Маълумот учун, Майк Эшлига “Нюкасл”га 14 йилдан бери раҳбарлик қилар эди.

Эслатиб ўтамиз, “Ньюкасл”нинг энг коп гол урган футболчиси афсонавий Ален Ширер бўлиб у ушбу клуб сафида 1996 йилдан – 2006 йилга қадар фаолият олиб борган. Ширер “оқ-қоралар” сафида 406 ўйинда 206 гўл уришга муваффақ бўлган.

Янги раҳбар ўзи ким?

Саудия Арабистони ҳукуматининг давлат инвестиция фонди “Public Investment Fund” клубни сотиб олди. Бу дунёдаги энг бой расмий хусусий фонд. Келишув аллақачон расман эълон қилинган ва Премьер лига томонидан ҳам тасдиқланган.

“Public Investment Fund” “Ньюкасл” акцияларининг 80 фоизини сотиб олди. Клубни катта эҳтимол билан PIF бошлиғи Ёсир ал-Румайян бошқаради ва клубнинг ҳақиқий эгаси Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бўлади.

Арабистони валиаҳд шаҳзодаси узоқ муддатли истиқболни кўзлаб клубни сотиб олган. “Ньюкасл” ушбу мавсумда яхши старт олмади. Шунинг учун шайхлар қўлига ўтганидан сўнг Премьер лигада қолишни асосий мақсад қилиб олишади. Лекин кейинги йилдан олдиларига катта натижалар қўйиши кутилмоқда.

Тасдиқланмаган манбаларга қараганда клубнинг янги раҳбарлари янги бош мураббий қидирмоқда. Ҳозирча номзодлар орасида: Стивен Жерард, Антонио Конте, Лемпард ва Арсен Венгер вариантларини кориб чиқшмоқда.

Клубнинг янги эгалари “Ньюкасл”ни Европа грандлар қаторига қўшиш ниятида. Бунинг учун улар жамоага бир қатор юлдузларни олин келишмоқчи. Ҳозирда манбаларнинг хабар беришича клуб Каутиньони жамоага олиб келмоқчи.

Камрон Ҳасанов