Бокс бўйича вилоятимиз мезбонлик қиладиган  “Ўзбекистон чемпионати”га тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди. Бу ҳақида вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Аввалроқ жорий йилнинг 9-16 октябрь кунлари Бухоро олимпия захиралари коллежида бокс спорт тури бўйича ёшлар ўртасида навбатдаги “Ўзбекистон чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтиши ва шу муносабат билан бугун Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти Сакен Полатов Бухорога келгани хақида маълумот бериб ўтган эдик.

Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти Сакен Полатов ва Бокс Федерациясининг вилоят бўлими раиси, вилоят прокурори М.Ш.Истамов ҳамда вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Мирзаевлар чемпионат борасидаги ташкилий ишлар жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур чемпионат бўлиб ўтадиган Бухоро олимпия захиралари коллежига ташриф буюришди.

Ташриф давомида ёш боксчи ва мураббийлар билан тайёргарлик жараёнлари хусусида суҳбатлашишди.