Жорий йилнинг 8 октябрь куни  Бухоро вилоят  Миллий Гвардия бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ташаббуси билан, Бухоро вилоятининг Когон тумани ҳудудида вилоят Миллий Гвардия ва Қўриқлаш бошқармаси,  Когон тумани ҳамда Когон шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари ўртасида “От пойгаси”  бўйича беллашувлар ўтказилди.

Таъкидлаш жоизки, тизимда хизмат олиб бораётган моҳир чавандозлар иштирок этган мазкур мусобақа, уюшмаган ёшлар, маҳаллий аҳоли вакиллари, ҳаваскор ёшлар ва Қўриқлаш бўлимининг от спортига қизиқувчи ходимлари томонидан иштиёқ билан кузатиб борилди.

Мусобақа сўнгида, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.