“Ньюкасл”нинг собиқ раҳбари Майк Эшли нима сабабдан клубни сотиб юборгани ҳақида фикр билдирди:

“Клубни сотиш таклифи, мен қабул қилган таклифдан кўра, катта эди. Бу эътиборга лойиқ эди, лекин мен қабул қилган таклиф “Ньюкасл” манфаати учун яхшироқ эканлигини ҳис қилдим.

Бу масалада мени нафақат пул қизиқтирарди. Мен Премьер-лигани тарк этганимизда пулни тўладим, лекин биз дарҳол Премьер-лигага қайтиш учун барча маош қарзларини қопладик, кейин мендан бахтлироқ одам йўқ эди. Аммо деярли чексиз молиявий имкониятларга эга клублар билан курашиш қийин.

Биламан, “Ньюкасл” мухлислари ўзгаришни кутган. Мен улардан қайсидир маънода қарздорман ва бу содир бўлиши учун мен охирги 18 ой давомида клуб учун курашишга мажбур бўлдим”,— дейди Эшли.

Эслатиб ўтамиз, Майк Эшли “Ньюкасл”ни 14 йилдан бери бошқариб борар эди.