Автомобилни қишга тайёрлашда диагностика ўтказиш ва салон фильтрини алмаштириш зарур. Бу ҳақда автоэкспертлар маслаҳатига таяниб “Спутник” хабар бермоқда.

Масалан, “Кўк челаклар”  (Синие ведерки) жамоасининг координатори Пётр Шкуматов агар белгиланган муддат келмаган бўлса ҳам, мой ва фильтрни алмаштиришни тавсия қилди. Бу, айниқса, юриш масофаси юз минг километрдан ортиқ бўлган автомобиллар учун жуда муҳим.

Ўз навбатида, эксперт Вячеслав Субботин, мавсумнинг биринчи марта қишки йўлга чиқишдан олдин машқ қилиш кераклигини эслади.

Ҳамма финлар сингари қилиши мумкин. Улар машинага ўтириб, икки ёки уч сессия ўтишади. Шунда экстремал ҳайдашнинг маҳорати дарҳол тикланади“, – деб тушунтирди Субботин.

Бундан ташқари, мутахассислар машина диагностикасини қилишни таклиф қилишди: прокладкалар, дисклар, тормоз тизими, суюқликлар, печка ва термостатни ишлашини текшириш керак.