АҚШ америкалик сенаторлар билан биргаликда Афғонистондаги вазиятни ўрганиш бўйича махсус комиссия тузиш лойиҳасини эълон қилди. Бу ҳақда “RT” интернет нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, комиссия Афғонистондаги ҳолатни таҳлил қилиб, ҳукуматга ҳолатни яхшилаш бўйича тавсиялар беради. АҚШ маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, комиссия ўз вазифасини амалга ошириб, вазиятни барқарорлаштириши керак.

Маълумот ўрнида, АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши туфайли Байденнинг Сенатда обрўси тушиб кетишига ва турли танқидларга учрашига сабаб бўлган эди.