Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳудуддаги болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, муассасада амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан атрофлича танишди.

Айни дамда шифохонада 4 қаватдан иборат 170 ўринли янги бино бунёд этилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Жараёнда вилоят раҳбари мутасаддилар билан мулоқоти давомида қурилиш ишларини сифатли ва белгиланган муддатда якунлаш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди.

Мазкур тиббиёт маркази бир вақтнинг ўзида 540 нафар даволанувчига хизмат кўрсатади.