Энергетика вазирлигининг маълумотига кўра, 9 ойда табиий газдан жами 2 минг 535та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бунинг натижасида 86 миллион 923 минг куб метр ёки 77 миллиард 877 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди.

Таққослаш учун ушбу миқдордаги ҳажм ҳозирги кунда 40 мингта хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмолини ташкил этади.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.

Текширишлар ўтказилган охирги 4 кунда табиий газдан 67та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.